Юнусободдаги кўп қаватли уйда томдан сув ўтиши муаммоси

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalVideo2 daqiqa0

Manba:Daryo — LIVE

Юнусободнинг Чинобод кўчасидаги тўққиз қаватли уйларнинг 9-қаватдаги квартираларига «сел келди». Ишониш қийин, лекин бу факт. Энг аламлиси, биласизми, нима? Бу сўнгги уч кун ичида бу квартираларда юз берган иккинчи тошқин — биринчи 3 июндаги жалалар вақтида юз берган.

«Муаммонинг ечими оддий — томда йиғилган сувни тортиб кетадиган қувурнинг ичи чиқиндидан тозаланса, сув пастга кетади. Битта тросс билан нари борса бир—бир ярим соатда тўғриласа бўладиган муаммо, лекин шу ҳам қилинмади», — дейди жабрланувчи фуқаролардан бири.

Мурожаат қилсанг тўғриланади-да, дейишингиз мумкин. 3 июндаги тошқинлардан кейин бир эмас, бир неча марта мурожаат бўлганига шубҳа йўқ. Чунки томдан ўтган сув биргина 9-қаватдаги квартирани эмас, балки 8, 7, 6 ва ҳатто 5-қаватдаги хонадонларни ҳам бўктирган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek