Вилоят ҳокимлари йўл қўйган хатоларини ўзлари тузатади

Matn8-avgust, 2019, 19:391 daqiqa0 koʻrish

Ўзинг қилган хатони, аввал ўзинг тузат, дейилибди

Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг ахбороти эълон қилинди. Жумладан унда шундай сўзлар бор:

«Қопланиши керак бўлган зарар миқдори, жабр кўрган аҳолини моддий ва маънавий жиҳатдан тўлиқ қўллаб-қувватлаш таъминланишини ҳисобга олган ҳолда вилоят ҳокимлари ва бошқа масъул шахсларнинг эгаллаб турган лавозимидан дарҳол озод этилиши улар учун вазиятдан чиқишнинг энг осон йўлидир. Бу борада амалга оширилиши керак бўлган ишлар учун масъулият ва машаққат энди уларнинг ишини давом эттирувчилар зиммасига тушади.

Шуни инобатга олиб, давлатимиз раҳбари томонидан тегишли ҳудудлар раҳбарларининг жойларда улар йўл қўйган хатоларни тузатиш, фуқароларнинг мулкий ҳуқуқлари ва ҳукуматга ишончини тўлиқ тиклаш бўйича ишларда уларнинг шахсан иштирок этишини таъминлаш мақсадга мувофиқ экани тўғрисидаги таклиф қўллаб-қувватланди.

Йил якунлари бўйича барча вилоятлар, жумладан, Қашқадарё, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимлари фаолияти танқидий таҳлил қилиниб, жойларда юзага келган вазиятни ўнглаш бўйича амалга оширилган ишлар самарадорлигига баҳо берилади».

Ахборотнинг тўлиқ матни

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek