UZREPORT TV судда Beeline устидан ғалаба қозонди
“UZREPORT TV” судда муаллифлик ҳуқуқига доир низо бўйича «Beeline»ни ютди
Маълум бўлишича «UNITEL» МЧЖ «Beeline TV» мобил иловасида бирор бир келишув ёки ҳуқуқ эгасининг розилигисиз “UZREPORT TV” ҳамда «FUTBOL TV» телеканаллари эфирларини трансляция қилиб, бунинг ортидан моддий манфаат кўриб келган.
Бунга жавобан “UZREPORT TV” телеканали «Beeline» устидан Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритган.
Суднинг 28 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилган. Ҳал қилув қарорига мувофиқ «UNITEL» МЧЖга «Beeline» мобил иловасидан “UZREPORT TV” ҳамда «FUTBOL TV» телеканалларини олиб ташлаш, келгусида ушбу телеканалларни ҳуқуқ эгаси (“UZREPORT” МЧЖ ахборот агентлиги) билан шартнома тузмасдан намойиш этмаслик мажбуриятини юклаган.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 4


