UzIMEI тизимидаги eSIM рўйхатдан ўтказиш муаммолари

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn2 daqiqa0tahrirlangan
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uzUZIMEI тизими ҳақида яна бир бор UZIMEI тизими ноқонуний қурилмаларга қарши курашишда катта фойда бериши ҳақида аввал ҳам айтганман ва бу тизимни қўллаб-қувват…

Кеча @davletovuz UzIMEI тизимида замонавий eSIM (электрон сим-карта)ни рўйхатдан ўтказишдаги муаммолар ҳақида ёзганди.

Бу ҳақда анча аввал мен ҳам бир ёзгандим. Чунки ўзим бу абсурд тизимда шунақа муаммога дуч келганман.

Хориждан олиб келинган телефоним IMEI рақамини хорижга чиқиб келган бир ҳамкасбимнинг номига расмийлаштиришга мажбур бўлдим. У пайтда ҳали Ўзбекистонда eSIM йўқ эди, шу сабабли фақат битта слот учун рўйхатдан ўтдим. Кейин у ҳамкасбим узоқ бир вилоятга ишга ўтиб кетди.

Орадан маълум вақт ўтиб, бизда ҳам eSIM пайдо бўлди. Шундан сўнг ўша ҳамкасбим номига eSIM слоти IMEI рақами учун тўлов қилиб, рўйхатдан ўтказаман десам, буни онлайн амалга оширишнинг имкони йўқ экан. Нима эмиш, қўшимча IMEI’ни рўйхатдан ўтказиш учун ўша одамнинг ўзи шахсан бориши керак экан. Агар eSIM бўлса, унда албатта телефонни ҳам олиб бориши керак экан. Менинг вазиятимда телефон Тошкентда, номига расмийлаштирилган одам эса узоқ вилоятда.

Барака топгурлар, худди шу телефоннинг асосий IMEI рақами кимни номига расмийлаштирилгани базада кўриниб турибдику, яна ўша одамни овора қилишни нима кераги бор, онлайн ўтса бўлмайдими, десам, “йўқ, бўлмайди, офисимизга ўзи телефонни кўтариб келсин” дейишди. Ташқарида 21 аср, Карл!

Э, хуллас, бу абсурд тизим ҳақида гапирса гап кўп. Фуқароларга солинаётган икки карра “телефон” солиғи ҳақида ҳам кўп гапирса бўлади. Давлат ташкилотлари ўзи қилишга мажбур бўлган вазифаларни лозим даражада эплолмаётгани учун (масалан, чегарадан ноқонуний телефон ўтказмаслик, солиқдан қочишни олдини олиш, ўғриланган телефонларни топиш) халқнинг ўзидан яна солиқ олишади.

Шу тизим туфайли фуқароларнинг шахсий маълумотлари, паспорт нусхаларини ўғирлаш, одамлардан сўрамай уларнинг номига телефон рақамларни расмийлаштириш бутун бошли жиноий инсдустрияга айлангани эса ачинарли ҳолат.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1284
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek