UZIMEI тизимидаги мантиқсизликлар ва адолатсизликлар

Video13-sentabr, 2020, 19:4414 daqiqa1 koʻrish

Ўтган ҳафтадаги “Юридик клиника” кўрсатувида UZIMEI тизими ҳақида ҳам сўз юритгандим.

Асосан 2 та масалага эътиборимни қаратганман:

1) Нимага IMEI кодни рўйхатга олиш тўлови Ўзбекистон фуқаролари учун хорижликларга қараганда қиммат? Яъни ўзимизнинг қора кўзлар туристларга қараганда кўпроқ пул тўлаши керак.

Нега бундай? Қани мантиқ? Қани адолат?

2) Ўзи нима учун ўзбекистонликлар IMEI кодини рўйхатдан ўтказиш учун пул тўлаши керак? Ахир бу халққа икки карра солиқ солишку. Фуқаролар тўлаётганлар солиқлардан ойлик олаётган масъуллар ўз ишини яхши бажара олмаётгани учун халқ уларнинг ишини осонлаштириш мақсадида яна ёнидан қўшимча пул тўлаши керакми?

Нега бундай? Қани мантиқ? Қани адолат?

Видеода шу фикрларимни батафсил тушунтирганман.

Ҳажми: 40мб

Тўлиқ видео: https://youtu.be/lPWPCfyKil4

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek