Ўзбекистонга 100 минг доза Pfizer/BioNTech вакцинаси келади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

❗️Ўзбекистонга АҚШ ва Германия компанияси ишлаб чиқарган вакциналардан 100 минг дона келтирилади

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Баҳодир Юсупалиев маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон COVAX (Коронавирус инфекциясига қарши эмлаш механизми)га аъзо давлатлар қаторига киритилган.

Ўзбекистон “COVID-19”га қарши вакцинани амалиётга киритиш учун мамлакат аҳолисининг 20 фоизи миқдорида буюртма тайёрлаб, COVAX фондига юборган.

Ҳозирда Американинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши Comirnaty вакцинасини Ўзбекистонга 100 минг доза миқдорида олиб келиниши бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Pfizer/Biotech вакцинасини юқори совуқлик занжирига жиддий риоя этган ҳолда -70 ℃ ҳароратда сақлаш талаб этилади.

«Юртимизда -70 ℃ ҳароратни сақлайдиган музлатгичлар мавжуд», - дейди Б.Юсупалиев.

Эмлаш жараёнига тайёргарлик кўриш мақсадида GAVI ташкилоти томонидан 17 та катта ҳажмдаги рефрижераторлар ва 206 та юк ташувчи минивен автотранспорт воситалари тақдим этилиб, юртимизнинг ҳар бир ҳудуди ва туманига етказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek