Milliy xalq o'yinlari bo'yicha chempionatlar tahlili
Xushnudbek.uzAlbom2 daqiqa0tahrirlangan





Ижтимоий тармоқларда «Тош, қайчи, қоғоз» (халқ орасида "Дон-дон-зики") ўйини бўйича чемпионат ўтказилиши муҳокама қилинмоқда. Бу ҳайрон қоларли ёки ёмон иш эмас, оддий бизнес холос. Чунки қатнашиш пулли экан. Бундан ташқари реклама ҳам бўлади. Ҳар қандай бизнес, албатта яхши.
Шу ўринда ёдимга тушиб кетди, Бундан 5 йил олдин, аниқроғи 2016 йилнинг Наврўз байрами арафасида дўстимиз ошпаз Баҳриддин Чустий билан биргаликда «Қараб теп» (халқ орасидаги номи «Ланка») миллий халқ ўйини бўйича чемпионат ўтказган эдик. Қатнашиш мутлақо бепул бўлганди. Шу йўл билан унутилиб бораётган миллий халқ ўйинларимизни оз бўлсада юртдошларимиз ёдига солмоқчи бўлганмиз.
Чемпионатда 62 киши иштирок этган ва анчагина қизиқарли бўлганди. Ғолибларга имконимиз етганича, камтарона бўлсада, мукофотлар бергандик.
P.S.: 1-суратдаги 6 ёшли Исмоилжон Маҳмудов «Энг ёш иштирокчи» номинациясида ғолиб бўлганди.
👉 @xushnudbek 👈



