Эшли Вэнснинг Илон Маск ҳақидаги китоби қайта нашр этилди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Эшли Вэнснинг «Илон Маск. Tesla, SpaceX ва келажак сари йўл» китобининг муқоваси

“Azbobooks” лойиҳаси доирасида ўзбек тилига таржима қилинган Эшли Вэнснинг "Илон Маск. Tesla, SpaseX ва келажак сари йўл" китобининг II нашри чоп этилди!

Китоб ҳозирги замон саноатининг шакл-шамойилини ўзгартириб юборган Маскнинг Жанубий Африкада кечирган болалик йилларидан тортиб, ҳозирги давргача босиб ўтган йўли, PayPal, Tesla Motors, SpaseX ва SolarCity каби йирик компанияларга асос солиб, сайёравий бизнес гигантига айланиши ҳақида мароқли тарзда ҳикоя қилади.

Макс жаҳон бизнеси тарихида мислсиз из қолдирган тадбиркор бўлиб, Томас Эдисон, Генри Форд, Говард Хьюз ва Стив Жобс каби афсонавий инноваторлар ва саноатчиларнинг энг яхши жиҳатларини ўзида уйғунлаштирган.

Китоб лидерлик табиати билан қизиқувчилар, янги технологиялар ривожига бефарқ бўлмаганлар, шунингдек, сифатли биографик асарлар ихлосмандлари учун мўлжалланган.

Муқоваси: Қаттиқ
Нархи: 75000 сўм
Адади: 1000 дона

Буюртма учун:
Телефон: +998555000207

Телеграм: @azbobooksbot

Китобни уйингиздан чиқмасдан харид қилинг! Буюртмангиз Республика бўйлаб етказиб берилади.

@azbouzshop - сара китоблар дўкони!
Китоб рекламаси

  • 👍 399
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek