Ўзбекистонга 1,2 млн доза Pfizer вакцинаси олиб келинади
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0⚡️ Ўзбекистонга 1,2 млн доза Pfizer вакцинаси олиб келинади
29 июль куни президент Шавкат Мирзиёев Олмалиқ шаҳрига ташрифи чоғида «Jurabek Laboratories» МЧЖ қўшма корхонасида «COVID-19» га қарши вакцина ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди, дея хабар бермоқда «ГазетаUz» мухбири.
Учрашувда хабар қилинишича, Ўзбекистонга яна 17,9 млн доза вакцина етиб келиши кутилмоқда:
🔹 Moderna — 3 млн доза (бугун тунда етиб келади);
🔹 Pfizer/Bio N Tech — 1,2 млн доза;
🔹 ZF-UZ-VAC-2001 — 12 млн доза
🔹 Спутник V — 1,7 млн доза.
Маълумот учун, қисқа фурсатларда Олмалиқда Спутник V вакцинаси оммавий ишлаб чиқарилишни бошлайди.
Ана шундай қилиб, Худо хоҳласа, тез орада Ўзбекистонда 4 хил вакцина бўлади. Кўпчилик танлов йўқлиги учун вакцина олмаяпман, деб баҳона қилиб юрган эди. Энди танлов ҳам бўлади, балки энди кўп ўйлаб ўтирмасдан вакцина олиш пайти келгандир?
👉 @xushnudbek 👈




