Фанлар мажмуасидаги ўзгаришлар ва техник хатолик эҳтимоли
Фанлар мажмуаси ўзгариб қолгани ҳақида
Янгиланган фанлар мажмуасида айрим йўналишлардаги тест фанлари ўзгариб қолгани кузатилган. Жумладан:
5111900 - Дефектология (фаолият турлари бўйича)
5111901 - Дефектология: логопедия
5111902 - Дефектология: сурдопедагогика
5111903 - Дефектология: олигофренопедагогика
5111800 - Мактабгача таълим
5112700 - Мактабгача таълим психологияси ва педагогикаси
5510700 - Олий ҳамширалик иши
Аввал ушбу йўналишларда Биология ҳамда Она тили ва адабиёт фанидан тест бўлиши белгиланган эди (аввалги йилларда ҳам шунақа бўлган).
Янгиланган мажмуада эса Биология ҳамда Кимё фанлари кўрсатилган.
Ушбу масалада мутасаддилар билан боғландим. Ҳозир ушбу масалага аниқлик киритилмоқда.
Катта эҳтимол билан бу техник хатолик туфайли юзага келган. Тест синовларига бир неча кун қолганда бундай ўзгариш қилиниши нотўғри, албатта. Ва бундай ўзгариш бўлмаса ҳам керак.
Охирги маълумот аниқ бўлиши билан хабар қиламан.
👉 @xushnudbek 👈

