Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 15 нафарга етди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganЎзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 15 нафарга етди
Бундан бир муддат олдин Истанбулдан келган Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқланганлиги ҳақида хабар берган эдик. Сўнгги маълумотларга қараганда, унинг турмуш ўртоғида ҳам ушбу инфекция борлиги тасдиқланган.
Шу билан бирга, Лондонда бўлиб қайтган яна бир мамлакатимиз фуқаросида ҳам коронавирус инфекцияси аниқланган.
Аввалги беморлар:
- 11 март куни Франциядан келган юртдошимиз (1), унинг турмуш ўртоғи (2), ўғли (3), қизи (4), набираси (5) ва у билан мулоқотда бўлган яна бир шахс (6);
- 15 март куни Истанбул–Тошкент йўналишидаги 274-рейс билан келган Ўзбекистон фуқароси (7), унинг турмуш ўртоғи (8) ва яна бир фуқаро (9);
- 14 март куни Лондон–Тошкент йўналишидаги 201-рейс билан келган ҳамюртимиз (10) ва унинг турмуш ўртоғи (11);
- Дубайдан келган юртдошимиз (12);
- Истанбулдан келган яна бир фуқаро (13).
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 2