Uzbekistan Airways маҳаллий рейсларга чегирмалар эълон қилди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

Авиачипталар бўйича мавзуни давом эттирамиз: Uzbekistan Airways маҳаллий рейслар учун айрим фуқароларга Янги йил чегирмасини эълон қилди

Uzbekistan Airways ахборот хизматининг хабар беришича, фақат 2021 йил 1-3 январь кунлари Ўзбекистон аҳолиси учун Янги йил байрамини нишонлаш даврида авиакомпаниянинг барча маҳаллий қатновларига чегирмалар жорий этилди.

Чегирма қуйидаги тоифадаги фуқароларга амал қилади:

• индивидуал йўловчилар учун - 30%;

• туристик гуруҳлар (5 ва ундан ортиқ киши), мактаб ўқувчилари, коллеж ўқувчилари, лицейлар, олий ўқув юртлари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ, ЎзР ДБҚ ва бошқа идораларнинг махсус ўқув юртлари талабалари ва тингловчилари учун - 40%;

• оила (2 ва ундан ортиқ киши, яъни: эр ва хотин, эр ва хотин ва уларнинг 18 ёшгача бўлган болалари, 18 ёшгача боласи бўлган ота ёки 18 ёшгача боласи бўлган оналар) учун - 50%;

• пенсионерлар учун - 50%;

• ногиронлар учун - 50%;

• 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар учун - 50%;

• 1941-1945 йиллардаги уруш пайтида фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар учун - 50%;

• Чернобил АЭСидаги фалокат оқибатларини бартараф этишда иштирок этганлар учун - 50%.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek