Ўзбек алифбосини лотин ёзувига ўтказиш жадаллаштирилади
Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини тўлиқ жорий этиш борасидаги ишлар жадаллаштирилади
«Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони имзоланди.
Унга кўра:
👉 Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этилади;
Департаментнинг асосий вазифалари:
• давлат тилини ривожлантириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторингни амалга ошириш, ушбу соҳада жамоатчилик назоратининг самарали шаклларини жорий этиш;
• давлат органлари ва ташкилотлари, жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини ташкил қилиш;
• давлат тилининг амал қилиши билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
• ўзбек тилининг ёзма нутқи меъёр ва қоидаларини ишлаб чиқиш бўйича ҳамда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини тўлиқ жорий этиш борасидаги ишларни жадаллаштириш;
• илмий асосланган янги сўз ва атамаларни истеъмолга киритиш, замонавий атамаларнинг ўзбекона муқобилларини яратиш ва бир хилда қўлланишини таъминлаш;
• географик ва бошқа топонимик объектларга ном берилиши борасидаги фаолиятни мониторинг қилиш ва мувофиқлаштириш;
• давлат тилини ривожлантиришга оид илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш, бу соҳада халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.
👉 «Ўзбек тили байрами куни»ни белгилаш бўйича қонун лойиҳаси ва «Давлат тили ҳақида»ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқилади;
👉 хорижий давлатлар тажрибасини чуқур ўрганган ҳолда илмий асосланган янги сўз ва атамаларни расмий истеъмолга киритиш бўйича Атамалар комиссияси ташкил этилади;
👉 2020-2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ҳамда тил сиёсатини такомиллаштириш концепцияси ва давлат дастури ишлаб чиқилади.
👉 @xushnudbek 👈


