Мактабларда янги ўқув йили 5 сентябрдан бошланади
Matn20-avgust, 2018, 08:301 daqiqa0 koʻrish
Умумтаълим мактабларида янги ўқув йили 5 сентябрдан бошланади!
Бу ҳақида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов хабар бермоқда. Хабарда айтилишича, Президентимиз Фармонларига биноан Мустақиллик байрами муносабати билан юртимиз аҳолисига 31 августдан 4 сентябргача дам олиш кунлари этиб белгиланган. Мактаб ўқитувчиларимиз ҳам ушбу дам олиш имкониятидан тўлақонли фойдаланишлари учун янги ўқув йили 5 сентябрдан бошланади.
Бу борада ички туризм имкониятларидан оилавий фойдаланишни режа қилган, лекин фарзанди ўқишга чиқиши муносабати билан иккиланиб турган ота-оналарга ҳам қўшимча имконият яратилди.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
