Тошкентдаги маҳаллий аэропорт вақтинча ёпилади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Тошкент 3 маҳаллий аэропорти биносининг ташқи кўриниши

Эртадан Тошкентдаги маҳаллий аэропорт вақтинча ёпилади

Uzbekistan Airways АЖ хабарига кўра, 2021 йил 19 августдан бошлаб маҳаллий авиақатновларни амалга оширилувчи “Тошкент 3” аэропорти номаълум муддатга ёпилади.

“Барча республика бўйлаб амалга оширилувчи авиапарвозлар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан жадвалга мувофиқ бажарилади”, - дейилади хабарда.

Транспорт вазирлигининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёевнинг Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан телефон орқали мулоқотида Германия, Афғонистон ва Европа Иттифоқи фуқароларини эвакуация қилишда Тошкент аэропортидан транзит сифатида фойдаланиш юзасидан келишувга эришилган.

Эвакуация тадбирларининг узлуксиз амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон томонидан алоҳида терминал ажратилган.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 6
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek