Тошкент орқали Кобулдан эвакуация бошланди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalAlbom2 daqiqa0tahrirlangan
Тошкент аэропортида Германия ҳаво кучларининг самолёти олдида турган ҳарбийлар
Германия ҳарбий самолёти ичида эвакуация қилинаётган инсонлар ва ҳарбийлар
Тошкент аэропортида эвакуация қилинган йўловчилар самолёт фонида

Тошкент орқали эвакуация бошланган

Германия Мудофаа вазирлигининг маълумотига кўра, 400 нафардан ортиқроқ инсонлар Германия ҳаво кучларининг самолётида Кобулдан Тошкент аэропортига эвакуация қилинган. Энди улар Lufthansa авиакомпанияси орқали Германияга олиб кетилади.

Ўзбекистон Ташқи ишлари вазирлигининг хабар беришича, эвакуация қилинаётган инсонларнинг барчаси Германияга кетгунга қадар аэропорт транзит ҳудудида бўлишади. Бошқача айтганда, шаҳар ҳудудига чиқишмайди.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 2
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek