Тошкентда турар-жой қурилиши аҳоли норозилигига сабаб бўлди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Пойтахт марказидаги Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасида эски кенаф фабрикаси ўрнида турар-жой мажмуаси қурилиши бошланган. Аммо жараён бошланиши билан ўша ерга яқин яшовчи аҳоли ва қурилиш компанияси ўртасида келишмовчилик юзага келибди.
Маълум бўлишича, 2016 йилда аввалига бу ерда 1,5 гектар ҳудудда маданият ва спорт соғломлаштириш парки қурилиши бўйича Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори чиққан. Унга кўра, 2017 йил майга қадар парк қурилиб фойдаланишга топширилиши лозим бўлган. Аммо 2018 йилга келиб Тошкент шаҳар ҳокимининг бошқа бир қарори чиқарилиб, бу ерда (ер майдони 1,8 гектарга кенгайтирилган) кўп қаватли уй-жой қурилиши бўйича қарор қабул қилинган. Қарор чиқарилган компания айнан шу ҳужжат бўйича иш бошлаган. У ерда аҳолининг уйи ёки мол-мулки бузилмабди. Аммо аҳоли ҳокимиятнинг дастлабки қарори важи билан бу ерда олиб борилаётган қурилишга қарши чиқмоқда.
Қарорни ҳокимият чиқарган, қурилиш компанияси шу қарор асосида ва доирасида иш олиб боряпти. Унда ким айбдор деган савол туғилади. Биринчидан, нега биринчи қарор бўйича бир йил иш бутунлай тўхтаб қолган? Амалдаги қарор бўйича иш олиб бораётган қурилиш компанияси нима қилиши керак? Саволларга жавоб бериш орқали хулоса қилиш мумкин.
👉 @xushnudbek 👈




