Toshkentda buzilgan mulklar uchun kompensatsiya to'lanmoqda

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uz«Тошкент сити» ўрнида бўлган ресторан учун ҳамон компенсация тўланмаяпти. Бино бузилганига 3 йил бўлди “Мармарис” ресторани 2017 йилда, Тошкентнинг ўша вақтдаг…

Айтганча, «Тошкент сити» қурилиши муносабати билан бузилган «Мармарис» ресторани эгаларига 14,9 млрд сўм компенсация қоплаб берилибди. Компенсация 3 йилдан буён тўланмаётгани ҳақида каналимизда ҳам ёзган эдик.

Кун.уз маълумотларга кўра, шаҳар ҳокимлиги 17 та тадбиркорлик субъектига жами 79,9 млрд сўм компенсация маблағларини тўлаб берган.

19 декабр куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев турли даврларда Тошкент шаҳрида давлат ташкилотлари ва ҳокимият эҳтиёжлари учун бузиб ташланган хусусий мулклар эгаларига қарздорлик 2021 йил охиригача қайтарилишини маълум қилган эди.

«Албатта, ҳеч қўрқмасдан айтишим мумкинки, бу йил Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2005 йилдан бошлаб бузилиб кетган мулкларнинг пулини тўлади. Айтмоқчиманки, бизнинг ҳисобларимиз бор, келаси йилнинг охиригача жойи бузилган бирорта ҳам одам тўловсиз қолмайди. 2021 йилда 2005 йилдан бугунгача бузилган ҳамма бинолар адолатли бўлса, нарх тафовути тўғри бўлса ёки суд қарори бўлса, пули тўланмасдан қолмайди. Пулини берамиз ёки ер кўринишида берамиз. Ерини беролмасак, бошқа мулк кўринишида берамиз”, — деган эди Тошкент шаҳар ҳокими.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek