Тошкент-Алмати поезди чипталари нархидаги катта фарқ
Давронбек Тожиалиев Фейсбукда ёзяпти:
«Қоилман! Негяяяя?
Алмати шаҳрига бориш учун Тошкентдан поезд билетларини қидирдим. Бугунга бор экан. Тезюрар Тальго поезди. Ўзбекистон темир йўллари сайтига кириб, нархини билдим: энг арзон билет 328.824 сўм. Купе - 756.931 сўм, люкс - 1.091.103 сўм. Сайтда ёзилишича, чипта нархи билан бирга воситачилик йиғими ҳам олинаркан. МДҲ давлатларига қатнайдиган поездлар учун 70.000 сўм. Жами 400.000 га яқин бўларкан. Қимматлик қилди.
Бор-ей деб Черняевкадан Чимкентга йўлга чиқдим. Таксида 1.500 тенге (33.000 сўм) билан Чимкент темирйўл вокзалига етиб олдим. Шу ердан айни Тошкент-Алмати поездидан Чимкентдан Алматигача билет олдим: 3.800 тенге (83.600 сўм). Тошкентда 400.000 сўм бўлган билет Чимкент орқали менга 116.600 га тушди.
Ўша рейс, ўша поезд, ўша вагонлар, ўша йўл. Тошкент-Чимкент ораси 130 км холос. Билет нархи эса камида 3 баравар арзон.
Негяяяя?»
Пост тугади.
P.S.: бу саволнинг жавоби аниқку: МО-НО-ПО-ЛИЯ!!!
👉 @xushnudbek 👈


