Тонировка нархи ва жарималар ҳақида таклиф
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganМуаммонинг ечими жуда оддиийку:
Ёки бутун дунёдаги аксарият давлатларда бўлгани каби тонировкани аҳолига бепул қилиш, ёки камсонли давлатларда бўлгани каби тонировка ўрнатиш нархини аҳоли даромадига мос равишда арзон қилиб белгилаш керак. Нимаси қийин шуни?
Депутатларимиз муаммонинг бевосита ўзини ечиш учун ҳам таклиф беришармикин ёки фақат уни айланиб ўтишни ўйлашда давом этармикин? Қизиқ...
Ҳа, айтганча, депутутларимизнинг ўзи 3 ярим млн сўм ойлик олишадию, тағин қоидага хилоф парда ёки тонировка ўрнатган бечора ҳайдовчилар учун 5 млн сўм жаримани уялмасдан маъқуллашган. Таклифни олдин ўзилар қилиб қўйган ишдан бошланглар, барака топгурлар.
👉 @xushnudbek 👈


