Қўшни давлатларда ТОП-1000 га кирадиган нечта ОТМ бор
Қўшни давлатларда ТОП-1000 га кирадиган нечта ОТМ бор?
Изоҳларда сўрашгани учун шу саволга жавоб бермоқчиман. Ўзбекистонда расман 3 та халқаро рейтинг натижалари инобатга олинади. Булар:
THE - timeshighereducation.com
ARWU - shanghairanking.com
QS - topuniversities.com
Мана шу 3 та халқаро рейтинг бўйича ТОП-1000 таликка кирадиган университетларнинг дипломлари Ўзбекистонда ҳеч бир имтиҳонсиз нострификация қилинади. Яъни бемалол бизда ўтади.
Қўшниларимизга келсак, фақат Қозоғистондаги ОТМлар ТОП-1000 таликка кира олган. Уларнинг сони 10 та, рўйхатини юқорида бердим.
Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистонда ТОП-1000 таликка кирувчи ОТМлар йўқ, худди биздагидек.
👉 @xushnudbek 👈
