Тонировка бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn2 daqiqa0tahrirlangan

​​⚡️РАСМАН: Тонировка бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди!

Ўртоқлар, фикрларимиз Ҳукумат томонидан инобатга олиниб, яна бир ўзгариш амалга ошди. Тонировкага оид Вазирлар Маҳкамасининг 2 августдаги 646-сонли қарори қабул қилинди.

Янгиликлар қуйидагича:

👉 Тонировканинг ёруғлик ўтказувчанлик даражаси қуйидагича белгиланди:

орқа ойна (лобовой) – 100% гача;
орқа ён ойна (орқа эшик) – 100% гача;
олд ён ойнага (ҳайдовчининг ёни) – 50% гача.
олд ойнанинг тепа қисмидан 14 см полоса – 100% гача;
туристик автобус, микроавтобус ва минивен ён ойналари – 50%гача.

👉 Тонировка нархлари биз аввалроқ эълон қилган лойиҳадан бироз фарқли (айрим қисмлари арзонроқ) бўлиб тасдиқланди:

• Орқа ойна (лобовой) учун: ТЕКИН (рухсатнома олиш шартмас)

• Олд ойнанинг тепа қисмидан 14 см полоса – ТЕКИН (рухсатнома олиш шартмас)

• Орқа ён ойна (орқа эшик) учун (1 ЙИЛГА):

жисмоний шахсларга - 10 баробар (2 млн 230 минг сўм);
юридик шахсларга - 10 баробар (2 млн 230 минг сўм);
хорижий ташкилотларга - 20 баробар (4 млн 460 минг сўм).

• Олд ва орқа ён ойналар учун (барча ён ойналар) (1 ЙИЛГА):

жисмоний шахсларга - 50 баробар (11 млн 150 минг сўм);
юридик шахсларга - 50 баробар (11 млн 150 минг сўм);
хорижий ташкилотларга - 80 баробар (17 млн 840 минг сўм).

• Туристик автобуслар ҳам 50 баробар (11 млн 150 минг сўм) миқдорида.

👉 Ички ишлар органлари тонировкага рухсат берилганлиги тўғрисида махсус эмблема (голограмма) беради ва ҳайдовчилар ушбу голограммани олд ойналарга ёпиштириб юришлари лозим;

👉 2 ой муддатда тонировка учун белгиланган жарималар миқдори тонировка учун тўлов ставкаларига тенг бўлган миқдорда (ҳозир 5 млн 575 минг сўм эди) ўзгартиришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek