Тоғли Қорабоғда Озарбайжон ва Арманистон ўртасида жанг бошланди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Доимий қарама-қаршиликлар маркази бўлиб келадиган Тоғли Қорабоғда Озарбайжон ва Арманистон ўртасида бугун яна жанг бошланибди. Бу сафар жанг кўлами анча кенгроқ.
Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Озарбайжон билан уруш бошланганини маълум қилиб, мамлакатда ҳарбий ҳолат ва умуммиллий мобилизацияси эълон қилди.
«Она ватан учун, ғалаба учун», - деб ёзди Пашинян Твиттерда.
Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ҳам фуқароларга мурожаат билан чиқиб, арманларнинг ҳужуми натижасида йўқотишлар борлигини, Озарбайжон ҳукумати бу ҳаракатларни жавобсиз қолдирмаслигини маълум қилди.
Икки давлат жиддий ҳарбий ҳаракатларни бошлаб юборган.
Ушбу жанглар МДҲнинг фаол аъзоси ва 2020 йилдаги раҳбари сифатида Ўзбекистон учун ёқимсиз, албатта. Тезроқ ҳаммаси тугаб, томонлар тинч дипломатик йўл билан келишиб олади, деган умиддамиз.
👉 @xushnudbek 👈





