Javoblar varaqasidagi xatoliklar haqida tushuntirish
Xushnudbek.uzAlbom1 daqiqa0

Ижтимоий тармоқларда барча жавобларнинг олдига ИКС белгиси қўйилган жавоблар варақаларининг расми тарқалмоқда (чапдаги 1-расм).
Ва айримлар, буни тушунмасдан "ана, ҳаммасига нотўғри белгиланган бўлса ҳам, лекин балл ҳисоблабди" дея изоҳ қолдирмоқда.
Аслида ундай эмас. Бу шунчаки ўша одамнинг телефони ёки компьютеридаги муаммо туфайли юзага келган. Яъни яшил рангдаги тўғри (check) ва қизил рангдаги нотўғри (cross) белгисини телефон ўқимаган, юклаб ололмаган ва шунинг учун номаълум белгини билдирадиган тўртбурчак ичида кичкина қизил икс пайдо бўлган. Бунга балки интернет тезлиги ҳам сабаб бўлаётгандир.
Аслида худди ўша жавоблар варағини бошқа яхши ишлайдиган телефондан қайта юклаб қаралса, ҳолат бошқачалигини кўриш мумкин (ўнг томондаги 2-расм).
Мабодо сизда ҳам шунақа барчаси нотўғридай белги чиқиб қолган бўлса, ҳайрон бўлманг, жавоблар варағини қайта юклаб кўринг.
👉 @xushnudbek 👈

