Harbiy tavsiyanomasi tasdiqlanmagan abituriyentlar masalasi
Xushnudbek.uzMatn2 daqiqa0Айрим абитуриентларнинг имтиёз берувчи тавсияномалари тасдиқланмаган
Ёдингизла бўлса, қабул жараёнлари бошланиш арафасида абитуриентлар учун @abituriyentguruh деган гуруҳ очган эдик. Ушбу гуруҳда қабул жараёнларига оид ҳуқуқий тушунтиришлар ва маслаҳатлар бериб борилиши билан бир қаторда, абитуриентлар ўзлари дуч келаётган муаммолар ҳақида ҳам ўзаро фикр ва тажрима алмашиши мумкин эди.
Бугун ДТМ ушбу гуруҳда қолдирилган иккита масала бўйича расмий тушунтириш берди. Яъни айрим абитуриентлар ҳарбий қисм қўмондонлиги тависяномасига эга бўлиб, етарли балл тўпласада, талабаликка тавсия этилмаганидан шикоят қилган эди [1-ҳолат], [2-ҳолат].
Маълумки, Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган абитуриентларга алоҳида квоталар ажратилади ва улар дастлаб ушбу квоталар ичида баҳслашади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 468-сон қарорининг 2-иловасига мувофиқ олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентлар тоифаси ҳамда уларнинг реестрини шакллантириш учун масъул бўлган ваколатли органлар тасдиқланган (ташкилотлар рўйхати пастдаги суратда).
ДТМнинг айтишича, ҳарбий тавсияномага эга абитуриентлар рўйхатдан ўтишда ўзларига тегишли тавсиянома маълумотларини дастурга киритган ва рўйхатга олиш якунлангандан сўнг, уларнинг маълумотлари масъул ваколатли органга юборилган ҳамда маълумотларнинг тўғри эканлиги текширилиб, тасдиқланган.
Аммо юқорида келтирилган абитуриентларнинг маълумотлари ўрганилганда уларнинг тавсияномаси масъул ваколатли орган томонидан тасдиқланмаган.
Шундай қилиб, ҳарбий тавсияномаси тасдиқланмаган абитуриентларга нисбатан имтиёз қўлланилмаган.
Ҳурматли ҳарбий тавсияномага эга абитуриентлар! Агар сизда ҳам шунақа муаммо бўлган бўлса, яъни балингиз етарли бўлса ҳам имтиёз қўлланмаган бўлса, унда ўзингиз хизмат қилган ҳарбий қисм қарашли бўлган вазирлик ёки ташкилотга мурожаат қилинг. Улар нима учун сизнинг тавсияномангизни тасдиқлаб бермаганига аниқлик киритинг.
Ва шу билан бир вақтнинг ўзида ДТМга апелляция ҳам юборинг. Албатта ДТМ сизнинг имтиёзингизни қўшиб қўйишга ваколатли орган эмас, аммо апелляция бермасдан бунга ҳуқуқий ечим топишнинг ҳам иложи йўқ.
👉 @xushnudbek 👈



