Ғайритабиий жавоб варақалари ва мандат натижаларига изоҳ

Matn26-sentabr, 2020, 12:201 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

​Ғайритабиий жавоб варақалари ҳақида

Кеча мандат чиққандан кейин ижтимоий тармоқларда ғайритабиий ҳолатлар ҳақида саволлар кўпайди.

ДТМ ана шундай ғайритабиий жавоблардан бирига изоҳ берди. Яъни 206,4 балл билан талабаликка тавсия этилмаган абитуриент аслида ҳарбий ОТМ - Божхона институтига кириб бўлган экан. Шу сабабли унинг бали оддий ОТМларда ҳисобга олинмаган ва талабаликка тавсия этилмаган деган ёзув чиққан.

Бундан ташқари бошқа ҳолатлар ҳам муҳокама қилинмоқда. Масалан, кимдир паст балл билан ўқишга кирган, кимдир эса худди шу йўналишга баланд балл олиб кира олмаган. Ёки кимдир пастроқ балл билан грантга, кимдир худди йўналишга баланд балл билан контрактга кирганини кўриш мумкин.

Бунда ёки таълим тили (ўзбек, рус ва ҳк) бошқача бўлади, ёки таълим шакли (кундузги, сиртқи, кечки) бошқача бўлиши мумкин. Яъни кимдир 160 балл билан рус потокка кирган, кимдир 165 балл билан ўзбек потокка кира олмаган. Жавоб варақаларида буларни билишнинг иложи йўқ, ўшанчун кўпчилик чалғияпти.

❗️ Агар тил ҳам, шакл ҳам бир хил бўлсаю, лекин юқорида айтилган тушунарсиз жавоб чиққан бўлса, унда апелляцияга беришни маслаҳат бераман. Масаланинг ягона ечими шу.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek