Чет тилидан ижодий имтиҳонлар учун рухсатномалар берилмоқда
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa06 та ОТМдаги йўналишлардаги чет тили фанидан касбий (ижодий) имтиҳонлар учун “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш бошланди. Бу ҳақда ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов маълум қилди.
my.dtm.uz сайтидаги шахсий кабинет орқали рухсатномани юклаб олиш мумкин.
Абитуриентлар рухсатномада кўрсатилган вақтдан кечикмасдан белгиланган ҳудудга етиб боришлари керак. Бунда, аввал 3 та кўникма (тинглаб тушуниш, ўқиб тушуниш ва ёзиш) бўйича имтиҳон топширилади. Гапириш кўникмасини текшириш имтиҳон кунининг эртасига бўлиб ўтади.
👉 @xushnudbek 👈
