4 фоизли квота учун тавсиянома олган абитуриентларга эслатма
4%ли квота учун тавсиянома олган абитуриентлар диққатига!
#abituriyent
Давлат тест маркази бу бўйича айрим маълумотларни берди. Қисқача мазмуни қуйидагича:
➖ ДТМ сайтидан онлайн рўйхатдан ўтаётганда тавсиянома маълумотларини жойлаштириш шарт эмас. Тавсияноманинг серияси ва рақамини ёки унинг сканер вариантдаги расмини сайтга юклаш талаб этилмайди;
➖ Кимга тавсияномалар берилгани вазирлик томонидан тақдим этилган рўйхат асосида автоматик базага киритилади;
➖ Агар Сиз рўйхатдан ўтган бўлсангизу, лекин шахсий кабинетингизда «Имтиёз мавжуд эмас» деган ёзув чиқаётган бўлса, хавотир олманг. Ҳали бутун республикадаги маълумотлар киритилмади. 20 июлгача барча маълумотлар киритиб чиқилади;
➖ Хотин-қизлар учун бериладиган ушбу имтиёз фақат кундузги таълим учун амал қилади. Сиртқи ва кечки учун квота ажратилмаган.
👉 @xushnudbek 👈



