TIV Abdulaziz Komilov nomidagi soxta sahifaga munosabat bildirdi

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn2 daqiqa0

Manba:Muhrim / Муҳрим

Твиттерда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов номидан юритиладиган саҳифа бор. Саҳифага Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналар вакиллари ва ўзбекистонликлар дипломатларнинг деярли бари обуна бўлган. Абдулазиз Комилов билан учрашган ва Твиттерда саҳифаси борлар, мабодо учрашув ҳақида ёзиб қолса, нуқул шу аккаунтни меншн қилади. Масалан, Ҳиндистон ташқи ишлар вазири ёки Афғонистон ташқи ишлар вазири ёки АҚШ Давлат департаметининг тегишли бюроси.

Твиттердаги бу саҳифа 2017 йилдан бери бор, шунча вақтдан бери Абдулазиз Комилов номидан хабарлар, баёнотлар бериб келяпти. Ўтган вақт давомида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати бирор марта бу саҳифа фейклиги, вазир ёки вазирлик томонидан юритилмаслиги ҳақида на очиқ, на ёпиқ баёнот берган. Бугун, Твиттердаги шу саҳифада вазир номидан: «Биз очиқ сиёсат тарафдоримиз, Ўзбекистон ҳар доим оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришга ва барча журналистларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр», деган баёнот пайдо бўлиши билан, ТИВ матбуот хизматидагилар «бу сохта аккаунт» деб чиқишибди.

Одамга алам қиларкан — шунча баёнот-у меншнларга ҳеч нарса дейилмас экан-да (ёлғон қурбонига айланган бечора Ҳиндистон ва Афғонистон ташқи ишлар вазирлари!), лекин «Ўзбекистон очиқ сиёсат тарафдори, журналистларни қўллаб-қувватлайди» деган пост чиқиши билан, қўрқиб кетиб, дарров «бу сохта аккаунт» деб чиқишаркан. Менимча, бунақаси кетмайди — агар ўша аккаунт сохта бўлса, Ташқи ишлар вазирлигининг mfa.uz деган расмий сайтида расмий қилиб ёзиш керак (ҳозироқ), худди Ўзбекистонга алоқадор бирор номаъқул гап чиқиб қолганида раддиясифат баёнотлар берилганидек.

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek