Тест синовларига оид кутилаётган ўзгаришлар таҳлили
Тест синовларига оид ўзгаришлар ҳақида
Хабарингиз бор, тест синовлари бўйича ўтган йилгидан ҳам катта ўзгаришлар кутилмоқда. Бу кунларни кўрмай ўтиб кетамизми, деб қўрқаётган эдик ))
Биз кеча муҳокамага жойлаштирилган Президент қарорининг лойиҳасини ўқидик. Бунда 2 та жиҳатни яхшилаб тушуниб олишимиз керак:
биринчидан, бу - лойиҳа. Яъни расман тасдиқланган эмас ва у Сизларнинг таклифларингиз билан такомиллаштирилиши мумкин. Шунинг учун ҳам муҳокамага қўйилди.
иккинчидан, бу - Президент қарори. Яъни унда устувор ва умумий кўрсатмалар берилади. Президент қарорида тестда нечта савол бўлиши, неча дақиқа вақт берилиши, абитуриент нималар қилиши ёзилмайди. Президент қароридаги устувор кўрсатмаларни амалиётга татбиқ этишнинг аниқ тартиби Вазирлар Маҳкамаси қарори ва бошқа ҳужжатлар билан белгиланади.
Кечаги лойиҳани ўқиб, айримлар воқеалар ривожидан анча илгарилаб кетишга ҳаракат қилмоқда. "Ундай бўлса, бундай бўлармикин, бундай бўлса, ундай бўлармикин" деган тахминлар ҳозирча ўзини оқламайди. Қандай бўлишини сабр қилиб, сал кутсак, билиб оламиз.
Мендаги маълумотларга кўра, тест тартибига оид яна бир нечта қонуности ҳужжатлари тайёрланмоқда, уларда барча жараён батафсил акс этган.
Масалан, жорий йилдан қуйидаги ўзгаришлар бўлиши мумкин:
👉 илк маротаба тестга кираётган битирувчилар ҳамда аввалги йилда тестдан йиқилган абитуриентлар алоҳида тест топширади. Алоҳида деганда, ёки бошқа павильон, ёки бошқа кун назарда тутилмоқда. Лекин саволлар пакети ва даражаси бир хил бўлади. Бундан кўзланган асосий мақсад, «калла», «паравоз», «снайпер» каби усулларга имкон бермасликдир.
👉 абитуриентларга тест синовларидан 1-2 кун олдин тарқатиладиган рухсатнома (халқ орасида «ДТМ» дейилади) беришга чек қўйилади. Бу ортиқча оворагарчилик ва сарсон бўлишнинг олдини олади. Боз устига абитуриентлар исталган ОТМга ўзлари жойлашган ҳудудларда ҳужжат топшириш тизими йўлга қўйилишини инобатга олиб, уларни яна бир марта узоқ жойга келишларини талаб этмаслик мақсад қилинмоқда.
👉 абитуриентлар ўзлари ҳужжат топширган ҳудудларда тест синовига киришлари мумкин. Гарчи бу бироз шубҳали ва кўп меҳнат талаб этадиган тартиб бўлса-да, бунинг натижасида 3 соатлик тест учун абитуриентларнинг 500-1000 км йўл босиб, сарсон бўлишининг олди олинади. Тасаввур қилинг, қорақалпоғистонлик абитуриент ЎзМУга ҳужжат топширди ва тестни ҳам Нукуснинг ўзида топширади. Эртаси куни натижалари чиқади.
Хуллас, шу ва шу каби ҳали кўп ўзгаришлар бизни кутиб турибди. Ҳозирча барчаси расман тасдиқланмасидан олдин турли тахминлар ва тусмоллар билан халқ орасида тушунмовчилик келтириб чиқармасак, яхши бўларди. Аввал тасдиқлансинчи, агар ҳақиқатдан нотўғри ва мантиқсиз тартиб бўлса, унда танқидларни биринчи бўлиб ўзим бошлаб бераман, ваъда бераман ))
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

