Тест жараёни ҳақидаги видеонинг ҳақиқий эмаслиги исботланди
Xushnudbek.uzVideo1 daqiqa0tahrirlangan❗️Тест жараёнидан олинган мана бу видео ҳам роса "айланди" бугун.
Ушбу видео ҳам 25 август куни Андижонда бўлиб ўтган репитицион тест пайтида олинган. Бу ҳақда Кун.узда мана бу хабар эълон қилинган эди.
Репетицион тест пайти телефон олиб кириш бемалол бўлган.
Ушбу видео бугунги ҳақиқий тест пайти олинмаганининг 2 та асосий далили бор:
1) видеодаги вақт соат 14:19 ни кўрсатмоқда. Бу вақтда бугун тест бўлгани йўқ.
2) майдонга қарасангиз, ҳаммаёқ кўм-кўк бўлиб турибди. Бугун бўлган тест синовларида эса худди шу майдонда ҳар бир қаторга оқ тўшамалар тўшаб чиқилган. Мана бу ердаги расмдан буни солиштириб олишингиз мумкин:
https://t.me/uzauz/396
Фақат ўз билимига ишонмайдиган абитуриентларгина ҳар нарсадан ваҳимага тушаверади. Агар яхши ўқиган бўлсангиз, бунақа 2-3 та расм ёки видеони кўриб хавотирга тушманг. Асосийси сизни билимингизни ҳеч ким тортиб ололмайди ва балингизни пасайтириб ҳам қўймайди.
Ўзингизга ишонинг!
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1

