Алишер Саъдуллаев абитуриентларга мурожаат йўллади
Ҳозирда Андижон вилоятидаги тест синовлари жараёнида назоратчи сифатида қатнашаётган Халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Саъдуллаев абитуриент ёшларга мурожаат билан чиқди:
#Yoshlarga_Murojaat
Азиз тенгдошлар, халқимиз хоҳиши билан имтиҳонларда максимал шаффофликни таъминлаш юзасидан мутлақо янги тест тизими ишга туширилди. Айни дамда юртимизнинг барча ҳудудларида тест жараёнига бўлган тайёргарлик ўз ниҳоясига етди. Буларнинг барчаси ёшларимизнинг адолатга ишониши ва юртбошимизнинг ёшларга барча имкониятларни яратиб бериш учун қилаётган тадбирларидир. Биз ҳам шу жараёнда қатнашиб (расмда: Андижон, 2040 ўринли павильон), сизга тенгдош сифатида шуни таъкидламоқчимизки, имтиҳоннинг ўтиш жараёнида адолатли иш юритинг, ғирромлик ёки қаллоблик қилиб эмас, шу ташаббусларни ҳурмат қилган ҳолда адолатли, ҳалол ва тартиб-интизомга риоя қилган ҳолда тестларни топширинг. Ўз билимингиз ва салоҳиятингизга ишонинг. Барча ерда камералар бор, бирор-бир ноўрин ҳаракатга қўл урманг ва доим ёдингизда тутинг бу сизнинг биринчи мустақил қадамингиз ва биринчи қадамни юртбошимиз ташаббусларига ва халқимиз ишончига ҳурмат билан ташланг токи ҳақиқий салоҳиятли ёшлар илм эгалласинлар ҳамда халқимиз хизматида бўлсинлар.
Омад барчамизга ёр бўлсин!
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek

