Термиз муҳандислик-технология институти ташкил қилинади
Термиз муҳандислик-технология институти ташкил қилинади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Сурхондарё вилояти фаоллари билан ўтказилган йиғилишда Тошкент давлат техника университети Термиз филиали негизида Термиз муҳандислик-технология институтини ташкил этиш юзасидан кўрсатма берилган.
✅ 2021/2022 ўқув йилидан фаолиятини бошлайдиган янги институтда қурилиш ва геология соҳалари учун олий маълумотли мутахассислар тайёрланиши кўзда тутилган.
✅ Шунингдек, мазкур институт қошида Бойсун туманида кончилик, пиллачилик ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳалари учун ўрта махсус маълумотли мутахассислар тайёрлашга ихтисосслашган кўп тармоқли техникум ташкил этилади.
👉 @xushnudbek 👈



