Термизда муҳандислик-технология институти ташкил этилди

Matn3-dekabr, 2021, 18:021 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Тошкент давлат техника университети Термиз филиали негизида Термиз муҳандислик-технология институти ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

ТДТУ Термиз филиали талабалари таҳсил олаётган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича янги Институтда ўқишни давом эттиради ҳамда уларга ўқиш якуни бўйича Институт дипломи берилади.

Термиз шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 288 “а”-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлар тегишли ҳудуди билан бирга Институтга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида текин берилди.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 2
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek