Talabalar ortiqcha to‘langan stipendiyani qaytarishi kerakmi

Matn5-fevral, 2020, 23:322 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Юқоридаги постимдан кейин «3» баҳога ёпган кўпчилик талабалар "бизнинг айбимиз нима, биз давлатга кўп стипендия берсин демагандикку, энди нега қайтаришимиз керак?" дея эътироз билдиришмоқда.

Умуман олганда Сиз ҳақсиз. Ҳақиқатдан юқорида ўтирган кимларнингдир қонунга хилоф қарори ортидан мана шунақа чигал вазият юзага келди.

Хатони тўғрилаш учун қабул қилинадиган ҳар қандай қарор энди фақат зарарга ишлайди.

Ёки давлат "3" баҳога ёпган талабаларга ҳар ой тўланган ортиқча 30 минг сўмдан воз кечади — бу бюджетга режалаштирилмаган кичик юкни ҳосил қилади.

Ёки "3" баҳога ёпган талабалардан ортиқча тўланган стипендияни қайтариб олади — бу талабалар орасида норозиликни келтириб чиқаради.

Ҳукумат қайси зарар кўпроқ оғир келишини ҳисобини олиб, тўғри қарор қабул қилган деган умиддамиз.

Стипендияни қайтаришга мажбурмизми, деган саволга келсак, бу бўйича бирор қонун нормасига дуч келмаганман. Аммо Меҳнат кодексида иш ҳақи бўйича шунга яқин қоида бор. Яъни МК 279-моддасига кўра, иш берувчи томонидан ихтиёрий равишда тўланган, шу жумладан қонунни нотўғри қўлланиш оқибатида тўланган ортиқча иш ҳақи қайта ундириб олиниши мумкин эмас.

Агар шу қоидани ҳуқуқ аналогияси сифатида стипендияга нисбатан ишлатсак, унда «учлик» талабалар ҳам ортиқча стипендияни қайтариши шарт эмас. Лекин яна қайтараман, стипендия бўйича аниқ бундай нормага дуч келмаганман.

P.S.: гап фақат "3" баҳога ёпганлар ҳақида кетяпти, 4 ва 5 баҳога ёпганлар билан сўзсиз қайта ҳисоб-китоб қилиниши керак, бу муҳокама ҳам қилиниши шартмас.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek