Статқўм шикоят қилган дастурчининг иши ёпилди
Статқўм шикоят қилган дастурчининг иши ёпилди
Статистика қўмитаси orginfo.uz сайтини яратган дастурчи Бобурмирзо Ҳамроқуловга нисбатан шикоят киритгани ва кейинчалик унга нисбатан МЖтКнинг 202-2-моддаси (ёлғон ахборот тарқатиш) бўйича асоссиз маъмурий иш очилгани ҳақида ёзгандик.
Ана ўша иш бўйича Асака туман ИИБ янги қарор қабул қилибди. Дастурчининг ҳаракатларида жиноий ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари топилмаган ва унга нисбатан очилган иш тугатилган.
Статистика қўмитаси ва дастурчи ҳам ўзаро музокара олиб бориб, келишиб олишибди. Буни вақтлироқ қилса ҳам бўларди, ўртада қўмита ўз номига бир дунё танқид орттириб олгани қолди.
Жамоатчиликнинг бефарқ бўлмагани туфайли очиқлик ва шаффофликни таъминловчи яхши бир лойиҳа сақлаб қолинди.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 15


