Сўз эркинлиги ва ҳақорат ўртасидаги фарқ
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Афсуски биз сўз эркинлигини ўзгаларни ҳақорат қилиш деб тушуна бошладик. Ижтимоий тармоқларда кунда-кунора кимнингдир шахсини лойга қориш, кимгадир мағзава ағдариш билан шуғулланадиганлар кўпайиб кетди.
Биттаси чиқволиб, "Ҳе, оғзингдан қонинг кегур, ифлос, ҳароми" деб кимнидир танқид қилса, ҳамма қарсак чаладиган замонлар келди.
- Ҳеч кимдан қўрқмайди, кўрдингми?
- Ҳа, нимасини айтасан, жасоратини қара, - деб роса лайклар йиғиб беришади.
Аслида суҳбат қуйидагича бўлиши керак эди:
- Қонун майлику (ҳақорат учун жавобгарлик бор), ҳатто Худодан ҳам қўрқмайди, кўрдингми?
- Ҳа, нимасини айтасан, фаросатини қара.
Оғзига келганини айтиш, бу ҳар доим ҳам демократия, сўз эркинлиги ёки сўзловчининг қўрқмас-ботирлигининг белгиси бўлавермайди.
Навоий бобомиз айтганларидай:
Олдига келганни емак – ҳайвоннинг иши,
Оғзига келганни демак – нодоннинг иши.
P.S.: Бу умумий ҳолат ҳақида, маълум бир инсонга қаратилмаган. Умумий ҳолат ичида ўзим ҳам борман.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ






