Сўхлик абитуриентлар учун қўшимча квоталар тақсимоти
❗️Сўхлик абитуриентлар диққатига!
Фарғона вилоятининг Сўх тумани ёшлари учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича давлат гранти асосидаги қўшимча қабул кўрсаткичларининг ОТМлар кесимида тақсимоти белгиланди.
Бу нима дегани?
Ёдингизда бўлса, Бош вазирнинг Сўхда аҳоли билан учрашувидан сўнг, сўхлик ёшларга қўшимча 500 та квота ажратилган эди. Ушбу имтиёзли квота фақат мана шу рўйхатдаги ОТМларга берилди.
Яъни Сўхда доимий рўйхатдан ўтган абитуриентлар 1-йўналиш сифатида рўйхатда номи келтирилган 21 та ОТМни танлаганда, улар аввал ўзаро имтиёзли квотада беллашади, қўшимча квотага кира олмаганлар, кейин ўз бали билан умумий тартибда беллашади.
‼️Имтиёзли квота фақат 1-йўналишга қўлланади.
Сўхликлар бошқа ОТМларга ҳужжат топширолмайдими?
Бемалол топшира олади, фақат қўшимча квота 21тадан бошқа ОТМларга берилмайди, бошқа ОТМларда умумий, эл қатори танловда қатнашади.
Рўйхатдан ўтиб бўлганлар нима қилсин?
Агар сўхликлар аллақачон рўйхатдан ўтиб бўлган ва ушбу 21та ОТМларни танламаган бўлса, унда агар хоҳлашса, бугун-эрта-индин кунлари ДТМ сайтидаги шахсий кабинетига кириб, "Tahrirlash" тугмасини босган ҳолда, танлаган йўналишларини қайта ўзгартиришлари мумкин.
👉 @xushnudbek 👈


