Сиёсатшунослик фани олий таълимга қайтмоқда
«Сиёсатшунослик» фани олий таълимга яна қайтмоқда
2019 йил 29 январдаги ПҚ-4139-сонли Президент қарорига биноан, сиёсатшунослик соҳаси бўйича яна олий таълим бериш қайта йўлга қўйилади.
Бунга кўра, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида жорий йилда қуйидаги квоталар ажратилади:
Бакалавр – «Сиёсатшунослик» йўналиши – 20 та ўрин (шундан 5 та давлат гранти);
Магистратура – «Амалий сиёсатшунослик» - 10 та ўрин (шундан 2 та давлат гранти).
Шунингдек, «Сиёсатшунослик фанлари» соҳаси бўйича докторантлар учун ҳам жами 6 та ўрин ажратилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ЖИДУда «Сиёсатшунослик» кафедраси ташкил этилади.
Агар эсласангиз, Олий ва ўрта махсус таълими вазири А.Ваҳобовнинг 2015 йил 24 августдаги 310-сонли буйруғи билан олий таълим тизимида «Сиёсатшунослик» фани ўқув режаларидан чиқариб ташлангани ўз вақтида анча шов-шув кўтарган ҳамда бу ҳақида ОАВларда чиқишлар қилинганди.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
- ❤ 2

