Вазирлар Маҳкамаси масъулиятини ошириш чоралари белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга оид 2019 йил 28 январдаги Президент Фармонига биноан:
2019 йил 1 апрелдан бошлаб:
👉 Бош вазирнинг ўринбосарлари, вазирлар ва давлат қўмиталари раислари лавозимларига номзодлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланади;
👉 ушбу номзодларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш жараёнида улар истиқболга мўлжалланган мақсадли ҳаракатлар режаларини тақдим этадилар;
👉 Бош вазир Ҳукумат аъзолари билан биргаликда ҳар чоракда Олий Мажлис палаталарига Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисобот тақдим этади;
👉 2019 йил 1 майга қадар вазирликлар, давлат қўмиталари, Ҳукумат тузилмасига кирувчи идоралар ҳамда хўжалик бошқаруви органларини янада ихчамлаштириш ва фаолиятини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади.
👉 янги таҳрирдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси тайёрланади;
👉 «Стратегик режалаштириш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади;
👉 вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини халқаро стандартлар ва нормаларга мувофиқ такомиллаштиришни назарда тутувчи Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
- 👍 5

