Шерзод Асадов ЕХҲТ қўмитаси раиси этиб тайинланди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0
Ўзбекистоннинг ЕХҲТ ҳузуридаги доимий вакили Шерзод Асадов минбарда нутқ сўзламоқда

Ўзбекистон элчиси EХҲT Иқтисодий-экологик қўмитаси раиси этиб тайинланди

2020 йилнинг 9 январь куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲT) амалдаги раиси Aлбания томонидан Ўзбекистоннинг ЕХҲT ҳузуридаги доимий вакили, элчи Шерзод Aсадовни ЕХҲT Доимий кенгаши Иқтисодий-экологик қўмитасининг жорий йилдаги раиси этиб тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Иқтисодий-экологик қўмита EХҲT ҳудудидаги иқтисодиёт ва экология соҳаларидаги ҳамкорлик ва хавфсизлик билан боғлиқ кенг кўламли масалаларни назорат қилади.

Хавфсизлик масалалари бўйича қўмита раиси этиб Буюк Британиянинг EХҲT ҳузуридаги доимий вакили, элчи Нил Буш, Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитанинг раиси этиб эса Чехиянинг ташкилот ҳузуридаги доимий вакили, элчи Иво Шрамек тайинланди.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek