Шавкат Мирзиёев: Мигрантлар ҳеч қачон солиққа тортилмайди

Matn16-oktabr, 2021, 11:061 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Мигрантлар — фидойи фарзандларим. Агар раҳбар бўлиб ишласам, улар ҳеч қачон солиққа тортилмайди — Шавкат Мирзиёев

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида сайловчилар билан учрашмоқда. Учрашув чоғида у сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинаётган Алишер Қодировнинг мигрантларни солиқ тортиш ҳақидаги фикрларига муносабат билдирди.

«Номзод сифатида бу масала бўйича ўзимнинг позициямни аниқ айтиб ўтмоқчиман. Ҳозирда 2,5 миллиондан зиёд фуқароларимиз хорижда меҳнат фаолиятини олиб бормоқда. Улар топаётган даромадларидан хорижда солиқларни тўлиқ тўлаб, қолган қисмини ўз оиласига жўнатмоқда. Ватандан узоқда меҳнат қилиб, ҳам ўзини, ҳам оиласини боқаётган юртдошларимизга, фақат раҳмат айтиш керак.

Бир нарсани аниқ тушуниб олиш керак: бу — солиққа тортиладиган даромад эмас! Фуқаромиз ўз оиласига берган кўмагини, даромад деб солиққа тортиб бўлмайди.

Мигрантлар менинг фидойи фарзандларим. Бир пайтлар уларга нисбатан нотўғри таъриф ишлатилган эди. Лекин мен бу фикрга қўшилмаганман. Ўзингиз ўйланг, улар нима учун хорижга ишга кетишган? Ноиложликдан! Агар биз бу ерда иш билан таъминлаб берганимизда улар хорижга кетармиди? Йўқ! Мана, 90-йилларда мигрантлар йўқ эди-ку.

Сўнгги кунларда уларни даромад солиғига тортиш ҳақида турли фикрлар билдириляпти. Лекин ишонтириб айтмоқчиманки, агар мен шу юртда раҳбар бўлиб ишласам, улар ҳеч қачон солиққа тортилмайди. Аксинча, уларга Ўзбекистонда шароит яратиб беришга ҳаракат қиламиз», — деди Шавкат Мирзиёев.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek