Шавкат Мирзиёев Лола Муротовани байрам билан табриклади
Xushnudbek.uzAlbom1 daqiqa0



Президент Шавкат Мирзиёев Олтиариқ туманидаги “Нурли обод” фермер хўжалигининг раҳбари, Ўзбекистон Қаҳрамони, Олий Мажлис Сенати аъзоси Лола Муротова билан телефон орқали мулоқот қилиб, Халқаро хотин-қизлар куни билан табриклади.
Президентимиз ҳозирги вақтда даволанишда бўлган машҳур фермерга мустаҳкам сиҳат-саломатлик ва бардамлик, ҳамиша яқинлари эъзозу ардоғида бўлиб юришни тилади.






