Қўшни давлатлардан ўқишни кўчиришда тест топшириладими

Matn5-mart, 2020, 11:181 daqiqa0 koʻrish

​​Қўшни давлатлардан ўқишини кўчираётганлар тест топширадими?

Кеча қўшни давлатлардан ўқишни кўчириш бўйича қўшимча маълумотлар берилган эди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 3 мартдаги буйруғида тест олиниши ҳақида ҳам банд борлиги кўпчиликни чалғитибди.

Аслида буйруқда қайд этилган тест жараёни қўшни давлатларга тааллуқли эмас. Бу Россия, Украина ёки қўшни бўлмаган бошқа хорижий давлатлардан баҳорги семестрда ўқишини кўчириш учун ариза берганларга тааллуқли. Олинган маълумотларга кўра, бундай ариза берганлар сони жами 11 нафарни ташкил қилади. Ушбу талабалар умумий тартибда тестдан ўтиб, етарли баллни олгачгина, ўқишини кўчириши мумкин.

Қўшни давлатлардан келаётган талабалар эса аввал хабар қилинганидек, имтиҳонсиз ўқишини кўчиради.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek