Шавкат Мирзиёев Хитой Раиси Си Цзиньпин билан учрашди
Xushnudbek.uzAlbom2 daqiqa0



Ўзбекистон Президенти Хитой Раиси билан учрашди
Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга ташрифи 25 апрель куни эрталаб Пекин шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан учрашувдан бошланди.
Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинни ва мамлакат халқини яқинлашиб келаётган муҳим сана – Хитой Халқ Республикаси ташкил этилганининг 70 йиллиги билан муборакбод этди.
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон “Бир макон, бир йўл” ташаббусини тўлиқ қўллаб-қувватлаши ва унинг кенг кўламда амалга оширилишига амалий ҳисса қўшишга тайёр эканини таъкидлади.
Учрашув якунида Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.
👉 @xushnudbek 👈




