Уруш қатнашчиларига 7,5 млн сўм ва миллий ленталар акцияси

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

Уруш қатнашчиларига 7,5 млн сўм. Танқид қилинган Георгий лентаси

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 74 йиллиги муносабати билан уруш фахрийларига бир марталик пул мукофотлари берилади.

Бош вазир раҳбарлигида ўтган селекторда айни вақтда ҳаёт бўлган 878 нафар фахрийларга 7,5 миллион сўмдан мукофот берилиши маълум қилинган.

Шунингдек, Бош вазир Георгий лентасини танқид қилган. Фейсбукда (ижтимоий тармоқларда) Ўзбекистон байроғи акс этган челленж уюштириш, бунда Шаҳзода, Райҳон каби санъаткорларни жалб этиш топшириғи берилган. Фақат эстрада вакиллари эмас, спортчилар, сўз усталари, зиёлилар ҳам бу акцияга қўшилиши кераклиги айтилган. Умуман, пропоганда машинасини тўла ишлатиш топшириғи берилган.

Бош вазир топшириғига кўра, миллий байроғимиз акс этган ленталардан 100 минг нусхадан зиёд чоп этилади, тарқатилади.

«Бу тадбир расмий тадбир эмас, меҳр билан, виждонан халқни бирлаштирадиган акция бўлиши керак», – деди Бош вазир А. Арипов.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek