Уруш қатнашчилари ва ёлғиз кексаларга пул тўланади

Matn10-iyun, 2022, 12:241 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, шунингдек ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга озиқ-овқат ва кийим-кечак учун пул берилади

Президентнинг 8 июндаги қарорига асосан:

1) 1941–1945 йиллардаги уруш фахрийларини ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга бепул етказиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена товарлари ўрнига ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари, яъни 300 минг сўм миқдорида қўшимча тўлов тўланади;

Мазкур тоифадаги шахслар сони 4 минг 400 нафарни ташкил этиб, уларга берилаётган озиқ-овқат ва гигиена товарларининг бугунги кундаги ўртача қиймати 213 минг сўмдан 282 минг сўмгачани ташкил этган.

2) 1941–1945 йиллардаги уруш фахрийларини ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга етказиб бериладиган зарур кийим-кечак ва пойабзаллар ўрнига кийим-кечак хариди учун ҳар йили август ойида бир маротаба тўланадиган базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари, яъни 4,5 млн сўм миқдорида компенсация тўланади.

Мазкур тоифадаги шахслар сони 221 нафарни ташкил этиб, тарқатиладиган кийим-кечакларнинг бугунги кундаги ўртача қиймати 2 млн сўмни ташкил этади.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 657
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek