Дам олиш куни ишга жалб қилиш тартиби ва тўловлари

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

​​Вазирлар Маҳкамасининг 26 июлдаги фармойишига асосан, 28 июль - шанба куни банк тизими, молия ва солиқ идораларининг айрим ходимларини қонунчиликда белгиланган тартибда ишга жалб қилишга рухсат берилибди.

Қонунчиликда белгиланган тартиб, дегани - Меҳнат кодексининг бир қатор моддаларига қатъий амал қилиш керак дегани. Хусусан:

1) МК 157-моддасига биноан, иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади. Бу ерда камида 2 ҳисса дейилган, амалда бундан кўп ҳам тўланиши мумкин. Тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида белгиланади.

2) Байрам ёки дам олиш кунидаги иш ходимнинг хоҳишига қараб бошқа дам олиш куни (отгул) бериш билан қопланиши мумкин.

3) Ногиронларни иш вақтидан ташқари ишларга ва дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга уларнинг розилиги билангина, башарти улар учун бундай ишлар тиббий тавсияларда тақиқланмаган бўлса, йўл қўйилади.

4) Ҳомиладор аёлларни ва ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлларни уларнинг розилигисиз иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга ва хизмат сафарига юборишга йўл қўйилмайди.

5) Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларни иш вақтидан ташқари ишларга ва дам олиш кунларидаги ишларга жалб этиш тақиқланади.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek