Абитуриентлар ДТМ рухсатномасини олишда қийналмоқда

Matn27-iyul, 2018, 11:141 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Абитуриентлардан қуйидаги мазмунда жуда кўп саволлар келмоқда:

ДТМ рухсатномаси 29-31 июль кунлари тарқатилиши хабар қилинган эди.

Айтайлик, Хоразмдан келган абитуриент 14 август куни тестга кириши маълум бўлди. ДТМ рухсатномасини олгандан кейин тест кунигача 15 кун вақт бор. Абитуриент нима қилиши керак: Хоразмга яна қайтиб кетсинми ёки 15 кун Тошкентда қолиб кутсинми? Қолишга тайинли жойи бўлмасачи? Ҳар иккала ҳолатда ҳам жуда сарсон бўладику.

Савол қуйидагича:

ДТМ рухсатномасини тест куни ёки ҳеч бўлмаганда 1 кун олдин олса бўладими? Албатта ортиқча оворагарчилик ва яхшигина пул харажат қилиб Тошкентга яна бир марта келиб кетиш шартми? Ахир testday.dtm.uz сайти шу мақсадда яратилмаганмиди?

Давлат тест маркази ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан шу саволга тезкор муносабат кутиб қоламиз.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek

  • 👍 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek