Сенатнинг 24-ялпи мажлиси кун тартиби эълон қилинди

Matn30-noyabr, 2019, 10:532 daqiqa0 koʻrish

Бугунги Олий Мажлис Сенатининг 24-ялпи мажлисида қуйидаги қонун лойиҳалари кўриб чиқилади:

1. 2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида;
2. Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида;
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида (янги таҳрири);
4. Волонтёрлик фаолияти тўғрисида;
5. Банкротлик тўғрисида;
6. Касаба уюшмалари тўғрисида;
7. Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартиби такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида;
8. Бола ҳуқуқларининг кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида;
9. Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида;
10. 1993 йил 22 январдаги Фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенцияга доир Баённомани (Москва, 1997 йил 28 март) ратификация қилиш ҳақида.

Шунингдек, қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурининг 2019 йил учинчи чорагидаги ижроси юзасидан ҳисоботи тўғрисида;
2. Давлат бюджетининг 2019 йилги харажатларига ўзгартиш киритиш тўғрисида;
3. Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри ва Самарқанд тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида;
4. Сурхондарё вилояти таркибида Бандихон туманини ташкил этиш ҳамда Қизириқ, Бойсун ва Қумқўрғон туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида;
5. Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида.

Қуйидаги масалалар бўйича сенаторлар Вазирлар Маҳкамасига парламент сўровини юбориш кутилмоқда:

1. Давлат божхона хизмати органлари томонидан қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолати ва Тошкент вилоятидаги чегара божхона постлари фаолиятини ўрганиш натижаси юзасидан;
2. Арзон уйлар жойлар қуриш жараёнидаги муаммолар юзасидан;
3. Аҳолини табиий газ ва электр энергияси билан таъминлаш жараёнидаги муаммолар юзасидан.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek